Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Маълумки, 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил қилинди ҳамда 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилинди.
Ўзбекистонда ёшлар билан ишлаш, уларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, ёшларга оид давлат сиёсатини
амалга ошириш бугунги кундаги долзарб масаладир.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан айни даврда инсоният тарихидаги энг кўп ёшлар қатлами билан яшаётганимизни инобатга олган ҳолда БМТ минбарида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш таклифи илгари сурилгани ҳам халқаро ҳамжамият томонидан илиқ қаршиланди. Ўзбекистон раҳбари бунга асос қилиб, бугун дунё миқёсида ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб кетгани, халқаро терроризм ва эсктремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим омиллар сифатида асослаб берди.
2021 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида Марказ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Марказ ёшлар иттифоқи фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўлга қўйиш ҳамда бошланғич ташкилот раҳбар органини овоз бериш йўли билан сайлаш бўйича таъсис йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Марказ директори в.б А.Отажонов кириш сўзи билан очиб, “Ўтган 4 йил давомида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан 4 ойлик қайта тайёрлов курсларида кўплаб ёшлар таҳсил олганлиги ҳамда уларнинг аксарияти вазирлик, идора ва ташкилотларнинг юқори лавозимларига тайинланганлиги, ўтган давр мобайнида амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асослари ҳам мустаҳкамланиб бораётгани, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси ва амалий кўмаги асосида ёшлар сиёсатига дахлдор 40 та Қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги” ҳақида гапириб ўтди.
Йиғилишда Марказнинг 12 нафар ёш ходимлари иштирок этишди. Иш фаолияти давомида ўзларининг юксак маҳоратларини намоён этиб келаётган 3 нафар номзодлар, йиғилиш раиси томонидан таништирилиб, уларнинг қандай амалий иш олиб боришлари борасидаги фикр ва таклифлари тингланди.
Шундан сўнг, йиғилганлар томонидан номзодлар рўйхати овозга қўйилди.
11 та овоз билан Юристлар малакасини ошириш маркази Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси кабинет мудири Бахшиллоев Элбек Эрмат ўғли Марказ ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилигига сайланди.
Йиғилиш давомида 2021-2022 ўқув йилида режалаштирилаётган тадбирлар муҳокама қилинди. Ўқув йили мобайнида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг жисмоний тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши кераклиги, шунингдек,ёшлар ўртасида китоб мутоалааси ва китобхонликни янада тарғиб қилишга қаратилиши ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Келгусида Марказ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг истиқболли режалари муҳокама қилиниб олинди.