2020 йилнинг 22 февраль куни Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази “Фуқаровий ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчиси ю.ф.д (PhD) Х.А.Қучқаров Тошкент вилояти Халқ депутатлари Оҳангарон тумани ва шаҳри депутатлари билан учрашиб, улар иштирокида 2020 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи ялпи мажлисида қилган маърузасида ҳамда 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ва бу борада Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгаши депутатларига қўйилаётган вазифалар, депутатларнинг туман, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишдаги иштироки, бу борада депутатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Давра суҳбати давомида Х.Қучқаров депутатлар томонидан берилган доимий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва депутатлик сўровлари юборишга доир саволларига қонунчиликда белгиланган тартиблар асосида жавоб берганлиги давра суҳбатини жонли ўтишига хизмат қилди.