+998 71 200 02 35

“Она тилим – қалбим гавҳари”

20.10.2021 3043

“Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан Юристлар малакасини ошириш маркази иштирокида А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган “Она тилим – қалбим гавҳари” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда тилшунос ва адабиётшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, таржимон ва суҳандонлар иштирок этдилар.

Анжуманда мазкур куннинг мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрни, ўзбек тилининг бойлиги ва бениҳоя кучи, унинг ҳозирги кунда барча соҳаларида расмий қўлланилаётгани, иш юритиш қоғозлари давлат тилида юритилаётгани, фан ва адабиётдаги ривожи тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Юристлар малакасини ошириш маркази Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, ю.ф.н. Ш.Ганибаева она тилимизнинг ўзбек миллати, унинг миллий қадриятлари шаклланиши ва миллий тилнинг баркамол авлод маънавий тарбиясида аҳамияти ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон Давлат драма театри актёри К.Раҳмоновлар ижросида ўзбек мумтоз ва лирик қўшиқлари кечага кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбир доирасида мазкур санага бағишланган «Она тилим – қалбим гавҳари» номли китоб-расмли кўргазма очилди. Унда ўзбек тилига Давлат мақоми берилиши билан боғлиқ тарихий воқеалар, бой ва мафтункор ўзбек тилининг имкониятлари ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар ўрин олган