Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 17-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4926-сон қарорига мувофиқ ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб юксак савияда кенг нишонлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти билан ҳамкорликда “Мустақил Ўзбекистон давлатчилиги ва ҳуқуқий тизими: назарий асослар ва ривожланиш жараёнлари” мавзусида республика илмий-амалий конференсия бўлиб ўтмоқда