+998 71 200 02 35

Мурожаатномадан келиб чиқиб вазифалар белгиланди

29.01.2020 3482

2020 йил 29 январь куни Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ўрганишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказнинг профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этди.

Тадбирда маъруза қилган Марказнинг “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси мудири, юридик фанлар доктори Лола Саидова Мурожаатномада белгилаб берилган устувор йўналишлар ва вазифаларга тўхталиб ўтди.

Президент Мурожаатномада 2019 йилда амалга оширилган ишларга баҳо берар экан, 2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга ошириладиган ишларга алоҳида тўхталиб, жорий йилда қабул қилинадиган Давлат дастурига киритилиши лозим бўлган энг асосий йўналиш ва вазифаларни белгилаб олиш орқали, амалга оширилаётган ислоҳотларга туртки берилиши алоҳида таъкидланди. Шу мақсадда, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти органлари ваколатларини янада аниқлаштириш, кадрларни танлаш ва вазифага қўйишнинг шаффоф тизимини яратиш, коррупцияга қарши муросасиз жамиятни барпо этиш, кадрлар малакасини ошириш тизимини мустаҳкамлаш ва бошқа соҳага доир йўналишлар белгиланди.

Тадбир якунида, Мурожаатномадан келиб чиқиб Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари олдида турган вазифалар аниқлаб олинди ҳамда уларни амалга ошириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга  келишиб олинди.