+998 71 200 02 35

Муаммолар жойида ўрганилмоқда.

18.08.2021 2695

Бугун ҳалқимизни кўп йиллардан буён ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.

Бу борада маҳалла ҳудудларида ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий тадбирлар ўтказилишининг аҳамияти катта бўляпти.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ходимлари томонидан Шайхонтоҳур туманидаги “Лабзак” маҳалласига ташриф амалга оширилди.

Ташриф давомида Марказ ходимлари томонидан фуқароларга муаммоли вазиятларни ижобий ва қонуний ҳал қилишга йўналтирилган тегишли тавсиялар берилди.

Келгусида аҳолининг ижтимоий ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш белгиланиб олинди.