2020 йил 9 март куни Юристлар малакасини ошириш Марказининг Адвокатлардан иборат 35-сон ва Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва ходимларидан иборат 36-сонли ўқув гуруҳлари тингловчиларининг ўқув курсинииг иккинчи ҳафтасида ўтилмай қолган мавзулари бўйича масофавий шаклда машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва ходимлари ҳамда адвокатлар малакасини ошириш курслари ўқув дастурлари асосида, қолдирилган машғулотларни масофавий шаклда ўрганишлари учун тегишли мавзулар бўйича маъруза матнлари, видео-маърузалар, тақдимот слайдлари, глоссарий ва бошқа ўқув материаллари Марказнинг телеграм каналига жойлаштирилади (@yumom_news). Шу муносабат билан Марказнинг расмий телеграм каналига обуна бўлишни тавсия қиламиз (каналга уланиш: https://t.me/yumom_news).Шунингдек, ушбу маълумотларни ҳудудий адлия бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар палатасидан ҳам олиш мумкин.
Тингловчилар ушбу мавзуларни бир ой давомида Марказдан бириктирилган масъуллар ёрдамида мустақил ўзлаштиришлари лозим, сўнгра ушбу гуруҳ тингловчилари билан масофадан туриб, реал вақт режимида суҳбат шаклидаги якуний синов қабул қилинади.
Малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчиларни фаол бўлиш ва тақдим этилган материалларни ўрганиш ҳамда улардан унумли фойдаланишларини сўраймиз.
Маълумот учун телефонлар: (71) 234-50-34; (90) 189-59-72; (91) 473-70-21; (90) 922-64-56.