+998 71 200 02 35

Маҳаллий кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

17.06.2021 4841

Миллий  сайлов  қонун  ҳужжатларида  ва  халқаро  сайлов стандартларида  сайловларга  тайёргарлик  кўриш  ва  уни  ўтказиш босқичларида  кузатувчилик  институтининг  ўрни  беқиёс  бўлиб, биринчидан,  сайлов  кампаниясининг  очиқ  ва  ошкора  ўтишига хизмат қилади, иккинчидан, сайлов комиссиялари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

Маҳаллий кузатувчилар тегишли тартибда бериладиган ман-датга биноан, сайлов участкаларида ҳозир бўладиган сиёсий пар-тияларнинг,  фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш  органларининг вакилларидир.

Сайлов  жараёнларида,  хусусан,  Ўзбекистон  Республикаси Президенти сайловида кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари  ҳамда  улар  фаолиятининг  кафолатлари  билан  боғлиқ  масала жуда муҳим ҳисобланади. Сайловга  тайёргарлик  кўриш  ва  уни  ўтказишга  доир  барча тадбирларда, шунингдек,ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз  бериш  ва  овозларни  санаб  чиқиш  жараёнларида  кузатувчи қатнашиш ҳуқуқига эга.

Кузатувнинг  мақсади  сайловга  тайёргарлик  кўриш  ва  уни ўтказишга  доир  барча  тадбирларда,  шу  жумладан  сайлов  куни овоз  бериш  ва  овозларни  санаб  чиқиш  жараёнларида  сайлов қонунчилигига  риоя  этилиши  устидан  жамоатчилик  назоратини амалга оширишдан иборат.

Сайлов  комиссиялари  кузатувчини  мандати  ва  шахсини тасдиқловчи ҳужжатига асосан рўйхатга олгандан кейин унга ўз ваколатларини  тўлақонли  ҳамда  тўсқинликсиз  амалга  ошириши учун шароит яратиб беради.

Сиёсий  партиялардан,  фуқароларнинг  ўзини  ўзи бошқариш  органларидан  кузатувчиларнинг  ҳуқуқий  мақоми Ўзбекистон  Республикасининг  Сайлов  кодекси,  Ўзбекистон Республикасининг  «Сиёсий  партиялар  тўғрисида»ги  ва «Фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш  органлари  тўғрисида»ги қонунларига  ҳамда  Марказий  сайлов  комиссиясининг  2019  йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан тасдиқлаган «Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида»ги Низомида ҳуқуқий асосланган. Шуни  таъкидлаш  лозимки,  Ўзбекистон  Республикаси Сайлов кодексининг 33-моддасига асосан кузатувчилар сифатида қўйидагилар белгиланган:

«Сиёсий  партиялардан,  фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш органларидан, шунингдек, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ўз фаолиятини тегишли комиссиялар томо-нидан берилган мандатлар асосида амалга оширади».

«Сиёсий  партиялар  ва  фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш органларидан  кузатувчилар  тўғрисида»ги  Низом  Ўзбекистон Республикаси  Сайлов  кодексининг  33-моддаси,  Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида», «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар, шунингдек, фуқароларнинг ўзини  ўзи  бошқариш  органлари  кузатувчиларининг  ҳуқуқий мақомини,  ҳуқуқ  ва  мажбуриятларини  ҳамда  уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.

Биринчидан,  сиёсий  партия  аъзоси  ёки  тарафдори  ёхуд сиёсий  партияга  хайрихоҳ  бўлган  ҳар  қандай  Ўзбекистон Республикасининг  18  ёшга  тўлган  фуқароси  сиёсий  партиядан кузатувчи  бўлиши  мумкин,  иккинчидан,  фуқароларнинг  ўзини ўзи  бошқариш  органларидан  фуқаролар  йиғини  раиси  (оқсоқоли), унинг  ўринбосари,  маслаҳатчиси,  шунингдек, фуқаролар  йиғини органларининг бошқа мансабдор шахслари кузатувчи бўлиб иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартибига алоҳида эътибор-ни қаратиш лозим. Юқоридаги Низом талабларига кўра, кузатувчи-ларни расмийлаштириш қўйидаги тартибда амалга оширилади:

–  сиёсий  партиянинг  туман  (шаҳар)  ташкилоти  Ўзбекистон Республикаси  Президентлигига,  ушбу  сиёсий  партиядан  кўрсатилган  номзод  рўйхатга  олинган  кундан  бошлаб  округ  сайлов комиссиясига  ариза  билан  мурожаат  қилади.  Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса, округ сайлов комиссияси ту-зилганидан кейин уларга ариза билан мурожаат қилади;

– аризага кузатувчиларнинг рўйхати (исми-фамилияси, лаво-зими, яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда), уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари, 3х4 см ўлчамдаги икки дона фотосурат илова қилинади;

–  сиёсий  партиялар  ва  фуқароларнинг  ўзини  ўзи бошқариш  органлари  ўз  кузатувчилари  тўғрисида  округ  сайлов комиссияларига сайловга камида ўн кун қолгунга қадар мурожаат қилиши мумкин;

– округ сайлов комиссияси сиёсий партия ташкилотининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг аризасини олгандан кейин беш кун ичида қарор қабул қилади ва кузатувчи учун мандат беради;

–  мандатда  сиёсий  партияни  бошқа  сиёсий  партиядан  ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан фарқлаш учун алоҳида белгилар (мандат ранги ёки бошқа) акс эттирилиши мумкин.

Шуни  унутмаслик  лозимки,  кузатувчи  сайловга  тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, овоз бериш куни мандатни тақиб юриши шарт. Кузатувчининг ваколат муддати  унга  мандат  берилган  кундан  бошланади  ва  сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг  2019  йил  5  октябрдаги  951-сон  қарори  билан тасдиқлаган  (1-илова)  «Сиёсий  партиялар  ва  фуқароларнинг ўзини  ўзи  бошқариш  органларидан  кузатувчилар  тўғрисида»ги Низомида кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган  бўлиб,  сайловга  тайёргарлик  кўриш  ва  унинг  ўтказилишини кузатишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Кузатувчилар  сайлов  жараёнларида қуйидаги  ҳуқуқларга эгадир:

– сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;

– номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш;

– сайлов участкасида ҳозир бўлиш, тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини  ва  сайлов  қутиларининг  муҳрланишини, фуқароларнинг  рўйхатга  олинишини,  сайлов  бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш;

– сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатиш;

–  муддатидан  олдин  овоз  беришни  ўтказиш  вақти  ва  жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш;

– сайловчининг турган жойида унинг рухсати билан овоз бериш жараёнини кузатиш;

– овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг ба-ённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш;

–  сайлов  натижалари  тўғрисидаги  ҳужжатларнинг  тегишли сайлов  комиссияси  томонидан  тасдиқланган  кўчирма  нусхаларини сўраш ва олиш;

–  сайлов  жараёни  ва  овоз  беришнинг  яширинлигини  буз-масдан  фото,  видео,  аудио  ёзувларни  амалга  ошириш  (қамоқда сақлаш  ва  озодликдан  маҳрум  этиш  жойлари,  ҳарбий  қисмлар, даволаш муассасалари бундан мустасно);

– кузатув натижалари тўғрисида оммавий ахборот воситала-ри вакилларига мурожаат қилиш;

– округ сайлов комиссияси томонидан участка сайлов комис-сияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни  қабул  қилиб  олиш  ҳамда  округ  бўйича  сайлов  на-тижаларини аниқлаш жараёнида ҳозир бўлиш;

–  қамоқда  сақлаш  ва  озодликдан  маҳрум  этиш  жойларида тузилган  сайлов  участкаларидаги  сайлов  жараёнини  кузатиш хоҳиши  тўғрисида  участка  сайлов  комиссиясига  бориши  ҳақида камида уч кун олдин хабар бериш;

– агар  сайлов  участкасида  сайлов  қонунчилиги  талаблари бузилишига  йўл  қўйилган  деб  ҳисоблаш  учун  асослар  бўлса, ўз  кузатувлари  тўғрисида  ушбу  участка  сайлов  комиссияси аъзоларига  уларнинг  ишига  аралашмаган  ҳолда маълум  қилиш, шунингдек,юқори турувчи сайлов комиссияларига хабар бериш;

– сайлов  тўғрисидаги  қонунчилик  ҳужжатлари  ҳақида,  шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилиши бўйича ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эга.

Сайлов қонунчилигида кузатувчилар ҳуқуқларининг алоҳида белгиланиши муҳим аҳамият касб этиб, сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнини тўлақонли кузатиш ва зарур маълумотларга эга бўлишини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси талабларига ва ушбу  Низом  қоидаларига  риоя  этмаган  тақдирда,  округ  сайлов комиссияси  унинг  ваколатларини  муддатидан  илгари  тугатиши мумкин. Кузатувчи сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши мумкин. Кузатувчи  шикоятни  кўриб  чиқишда  бевосита  иштирок  этиши мумкин.