Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази Илмий кенгашининг 2019-2020 ўқув йили якуни ва 2020-2021 ўқув йилини бошланиши юзасидан онлайн тарздаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича дастлаб, марказ директорининг биринчи ўринбосари А.Отажанов сўзга чиқди ҳамда 2019-2020 ўқув йили якуни бўйича ва келгусида турган вазифалар тўғрисида сўз юритди.
Шундан сўнг, Марказ кафедра ва бўлимларининг 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлиги ҳолати ва истиқболдаги режалари юзасидан кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқлари ўз иш-режалари ва таклифларини тақдим этишди.
Онлайн йиғилишда муҳокамага қўйилган масалалар бўйича белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида амалга ошириш чоралари кўрилади.