+998 71 200 02 35

ФҲДЁ ходимлари малака оширмоқда

21.11.2019 5488

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 498-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида Низом” га асосан ФҲДЁ бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидан чиқарилиб, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказилганди. Эндиликда бу тизим хокимликларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, бу органларнинг фаолияти тубдан ислоҳ қилинди.

ФҲДЁ органлари ходимларини келажакда замон талаблари асосида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига қайтадан юклатилди.

 

2019 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ФҲДЁ ходимларининг илк гуруҳи учун малака ошириш курслари ташкил этилиб, Марказ профессор-ўқитувчилари ўз билим ҳамда тажрибаларини ушбу соҳа вакилларига етказмоқдалар. Келажакда барча ФХДЁ ходимларини Марказда ўқитиш ҳамда малакасини ошириш режалаштирилган.

12 ноябрь куни ФҲДЁ ходимлари гуруҳлари билан ушбу соҳанинг мутахассиси - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими бош мутахассиси Ахмедова Замира Назаровнанинг учрашуви ташкил қилинди.

 

Учрашувда ФҲДЁ бўлими ходимлари гуруҳи тингловчилари ўз фаолиятининг асосий йўналишлари, фаолиятда мавжуд бўлиб турган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича батафсил маълумотлар олдилар, шунингдек тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассис фикри  билан алмашдидилар.

Учрашув сўнггида ФХДЁ ходимлари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, Марказ профессор-ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирдилар.