Юристлар малакасини ошириш марказида БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлигини такомиллаштириш йўлида ҳамкорлик” номли қўшма лойиҳасининг 2021 йил 30 сентябрда ниҳоясига етиши муносабати билан халқаро эксперт, доктор Мадхава Рао билан лойиҳани баҳолаш учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Марказнинг Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири, доцент С.Марипова, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Абдуллаева, бўлим бош мутахассиси М.Колусева ҳамда БМТТД вакиллари иштирок этдилар.
Марказ вакиллари томонидан келгусида шу каби лойиҳаларни кўпайтириш ҳамда медиацияни ривожлантириш мақсадида биргаликдаги ишларни давом эттириш бўйича таклифлар берилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа бўйича 2014–2018 йиллар давомида самарали ишлар амалга оширилганлиги билан бир қаторда лойиҳа яхши баҳоланганлиги сабабли 2018-2021 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичи ишга туширилган эди.