+998 71 200 02 35

Қай даражада ижтимоийлашганмиз?

30.03.2020 3330

Бугун биз, ҳаммамиз мисли кўрилмаган, ноёб вазиятдамиз. Яқин тарихда биринчи маротаба инсоният глобал касаллик билан юзлашмоқда. Ишонч билан айта оламизки, коронавируснинг янги тури дунёнинг бирон бир мамлакатини четлаб ўтмайди. Бу, шубҳасиз, инсоният учун узоқ қатга ҳатто ўнлаб йилларга татийдиган энг қийин синовлардан биридир.

Шунингдек, ушбу касалликнинг тарқалиши бизнинг қай даражад ижтимоийлашганимизни ва масъулиятлилигимизни аниқ кўрсатиб бермоқд.

Инсоният ўз тарихи давомида турли хил эпидемияларга дуч келган. Мактаб дарслигидан вабо, тиф каби кўплаб эпидемияларнинг даҳшатли оқибатлари ҳақида биламиз. Бугунги кунда дунёда транспорт тизимининг ривожланиши ва транспортнинг арзонлашиши миллионлаб одамлар ҳар куни узоқ масофаларга саёҳат қилишларига, мамлакатлар ва қитъалар ўртасида ўн минглаб кемалар ва самолётлар қатновига олиб келди. Бундан ташқари, дунё аҳолисининг зичлиги мисли кўрилмаган кўрсаткичларга етди. Йигирма биринчи асрнинг бошларига келиб, кўплаб мамлакатлар аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиш инқирозига олиб келди.

Буларнинг барчаси, афсуски, юқумли касалликларнинг тез ва оммавий тарқалиши учун идеал шароитларни яратади. Бунинг учун 20 ёки 30 миллион аҳолига эга бўлган мегаполисларда кўплаб савдо-сотиқ ёки кўнгилочар жойларга қанча одам ташриф буюришини тасаввур қилиш кифоя.

Биринчи маротаба инсоният 1918 йилда бутун сайёрага тарқаладиган оғир эпидемияга дуч келди. Бу "Испанка" номини олган таниқли грипп эпидемияси бўлиб, биринчи жаҳон уруши авж олган пайтда мазкур грипп дунё бўйлаб ярим миллиарддан ортиқ одамни ёки дунё аҳолисининг қарийб 30 фоизини қамраб олган. Ўша пайтларда гриппнинг ушбу туридан ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини ҳисоблаш қийин эди, аммо бу рақам таҳминан 20 дан 100 миллионгачани ташкил этган. Бундай даҳшатли оқибатларга уруш туфайли вужудга келган антитсанитар шароитлар ва вайронагарчиликлар, шунингдек, кенг кўламли халқаро ва қитъалараро ҳаракатлар сабаб бўлган.

Қувонарлиси, сўнгги 100 йил ичида кўплаб жиҳатдан яхши тарафга ўзгарганмиз. Хусусан, тиббиёт ва фармацевтиканинг ривожланиши юқори даражага етди. Грипп биз учун оддий ҳолатга айланди. Ҳатто парранда, чўчқа ва H5N1 грипплари ҳам шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли кўпчиликда кескин асоратларсиз ўтишига эришилди. Баъзиларимиз эса, шифокорлар инфекциянинг ўчоқларини қандай аниқлаганлигини фақат четда туриб кўрдик ёки эшитдик.

Бугун биз барча масъулиятни давлат ва соғлиқни сақлаш тизимига юклашга одатланганмиз. Ахир, Биз ижтимоий мавжудотмиз! Биз ўзимизнинг ижтимоий алоқалар тизимимизга эга бўлган жамиятмиз. Биз, ҳатто кимдир биз учун нон пиширишига, бизни ишга олиб бориб қўйишига ва гриппдан даволашига ишонамиз. Албатта буларнинг барчаси жамиятимиз учун яратилган қулайликлардир.

Аммо биз ушбу қулайликларни шунчаки кимдир шундай қилиб беришга мажбурдек қабул қилдик ва ижтимоийлашув -
бу жамиятнинг ҳар бир аъзосининг алоҳида жавобгарлигини англатишини бутунлай унутдик. Маданиятли одам кенг фикр юритиши ва бошқа одамлар манфаатларига мувофиқ ҳаракат қилиши шартлигини унутдик. Индивидуаллик нафақат ўз қобиғига ўралиб қолишга, балки бефарқлик ва ижтимоий шафқатсизликка олиб келишини унутдик.

“Агар мендан кейин ахлатни олиб кетишса, нимага ахлат идишни
қидиришим керак?”

“Нега соғлиғингизни кузатишингиз керак, ахир шифокор ва дори-дармонларингиз борку?”

“Нега мен тақиқларга риоя қилишим керак, бошқалар буни қилсин, менсиз ҳам калласи катталар кўпку?!”

Бу сўзлар танишми?

Келинг, ҳақиқатга тик қарайлик. Тиббий ниқобларни жамоат жойларида тақиш мажбурияти юклангунга қадар қанча одам кийган? Бир йил аввалги ҳолатни эслаб кўринг. Ниқоб таққан одамни камдан-кам ҳолларда учратар эдик. Лекин, кўплаб хорижий мамлакатларда респиратор инфекция чалинганлик ҳолати юзасидан шубҳа туғилса ҳам, ниқоб тақишни бошлашарди. Улар кўпроқ бошқаларга юқтирмаслик ҳақида ўйлашади. Ва бундай мисоллар жуда кўп. Ўтган дам олиш кунлари, бизнинг фуқароларимиз тушкунликка тушиб, озиқ-овқат сотиб олишга шошилишганда, ҳеч ким 2 метрлик масофани сақлашни ҳатто хаёлига ҳам келтирмади. Аммо кўплаб Европа мамлакатларида одамлар бундай ҳолатда дўкон ташқарисида навбатда туришди. Ҳеч нарсага қарамай, баъзи масъулиятсиз фуқаролар, ҳатто карантин ва ўзини изоляция қилиш даврида ҳам тўй ва тантаналарни, оммавий оилавий тадбирларни ва хўроз уруштириш тадбирларни ўтказишдан воз кеча олмаяптилар! Бу эса, уларнинг онгининг нақадар паст эканлигини кўрсатади. Улар фақат ўзлари, ўзларининг хоҳиш-истаклари ҳақида ўйлашга қодирлар, лекин яқинлари, ватандошлари ва умуман инсоният ҳақида эмас ...

Юз йил олдин, "чўчқа гриппи"га ўхшаш белгиларга эга бўлган "Испания гриппи" авж олган вақтда, онгли ва аниқ интизомли ҳаракат туфайлигина хавфли касалликнинг тарқалиб кетмаслигига ва деярли тўхтатишга эришилган. Масалан, ўша вақтда Сиетлда йўловчиларга тиббий ниқобсиз жамоат транспортига кириш тақиқланган ва ҳеч қандай таҳдидларсиз одамлар ушбу талабларга риоя қилишган.

Бундай ўхшашликлар жуда кўп келтириш мумкин.

Жорий йилнинг 29 март куни, Хитой коронавирус эпидемияси устидан ғалаба қозонганлигини эълон қилди. Ҳа, инфекция ҳали тўлиқ бартараф этилмади, аммо унинг тарқалиши тўлиқ назоратга олинди. Биринчи навбатда, бунга хитойликларнинг ажойиб интизоми ва масъулияти туфайли эришилди. Шунчаки, бунда уларнинг ҳар бирининг коронавирус пандемиясига қарши курашда шахсий жавобгарлиги ва шиддатли ғайратидан ҳайратга тушишмасликнинг иложи йўқ. Улар инфекциянинг тарқалишига фақат биргаликда курашиш мумкинлигини аниқ тушунишди. Ва бу дарҳол ўз натижаларини кўрсатди. Бу фақат шифокорлар ёки давлатнинг мажбурияти эмас, бу ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир. Бу ижтимоийлик даражасидар!

Аксинча, вирусга аҳамият бермаган баъзи мамлакатларда инфекциянинг назоратсиз тарқалиши ва инфекцияланганлар орасида ўлимнинг кескин ошиб кетиш ҳолатлари мавжуд.

Шубҳасиз, коронавирус пандемияси жамиятнинг ижтимоийлашув кўрсаткичидир, бу бизнинг масъулиятли эканлигимизни, инсонпарвар ва меҳрибон эканлигимизни аниқлаб беради.

Биз оиламизни боқишга, Бизнинг қўллаб-қувватлашимизга муҳтож ёлғиз инсонлар, касаллик айниқса хавфли бўлган кекса фуқаролар тўғрисида қайғуришга тайёрмизми?

Бизнинг республикамиз ҳақида, бу ёки бошқа даражада бу пандемия жиддий синовдир, чунки у иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига таъсир қилади.

Албатта, каракавирус пандемияси сабаб инсонлар ўртасидаги бирлик, меҳр-шавқатнинг нақадар кучайганлигини ўрнак сифатида кўрсатилаётганини кўриб турибмиз. Аммо, тан олиш керак, бу бизнинг Ҳукуматимиз ва бошқа давлат, жамоат  тузилмаларининг хизмати эвазига шакллантирилмоқда. Афсуски, ҳар куни бу касалликка чалинганлар сони кўпайиб бораётган бир пайтда, вазият тўлиқ назорат остида деб айта олмаймиз. Бу эса, қўшимча чоралар кераклигини англатади ва биринчи навбатда, ҳар биримиздан масъулият талаб этилади. Мамлакатимизда аллақачон 10 мингдан ортиқ карантин қоидабузарликлари мавжуд!

Асосий гигиена ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш қийинми?

Иш берувчилар масофавий иш учун шароит яратдилар ва пуллик таътилларни таъминладилар. Мактаб ўқувчилари учун масофадан ўқитиш тизими жорий этилди. Бу эса аҳолини ўзларини изоляция қилишлари ва карантин қоидаларига амал қилишлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилди.

Аммо, нега кўпчилик умумий манфаатлар учун минимал қурбонликлар қилишга тайёр эмас?

Ўйлаб кўринг, бугун уйдан чиқиб кетиш керакми?

Жамоат жойларида тиббий ниқоблар тақмасдан ва гигиена қоидаларига риоя қилмасдан яқинларингиз ва уларнинг ҳаёти, соғлиғига хавф солишга тайёрмисиз?

Энди ҳар бир инсон касалликнинг олдини олиш чоралари ҳақида билади, лекин ўзингиздан сўраб кўринг, наҳотки қоидаларни тўлиқ амалга оширишга қодир эмасмиз?

Умид қиламизки, бизнинг халқимиз ўзига хос бўлган бирдамлик ва садоқатни намойиш этади ва биз яқинда коронавирус устидан тўлиқ ғалабани эълон қиламиз!

 

Артём Горохов

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази бўлим бошлиғи