+998 71 200 02 35

Илмий мактаблар


Марказ кафедраларининг илмий тадқиқот фаолиятида илмий мактаблар фаолиятининг йўлга қўйилганлиги ва унинг фаолият юритиши ҳамда натижадорлиги:

Марказ кафедраларининг илмий тадқиқот фаолиятида илмий мактаблар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ўз илмий тадқиқот фаолиятида илмий мактаблар яратган профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради холос, масалан:

Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза кафедраси мудири ю.ф.д. Б.Тошев «Интеллектуал мулк ҳуқуқи» соҳасида ўз мактабини яратган. У 12 йил давомида ушбу фан юзасидан педагогик фаолият олиб бориб, 100 дан ортиқ магистр ва 130 дан ортиқ бакалаврларнинг битирув малака ишига ва магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарлик қилган. Республика ва халқаро доирада 50 дан ортиқ анжуманларда маъруза билан иштирок этган. 20 дан ортиқ дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монография, 100дан ортиқ мақолалари шу соҳага бағишланган. Б.Тошев ЮНЕСКОнинг Жаҳон Интеллектуал мулк Ташкилотининг эксперти ҳисобланади.