+998 55 518 57 77

Диссертация ҳимояси бўлиб ўтди

03.07.2026 10

 Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳузуридаги Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Академия таянч докторанти Шоҳжаҳон Жумаевнинг 12.00.07 – «Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура» ихтисослиги бўйича «Қонунлар ижроси устидан прокурор текширувлари: назария ва амалиёт» мавзусида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг ҳимояси бўлиб ўтди.
Тадқиқот доирасида қонунлар ижроси устидан прокурор текширувларини ўтказишни такомиллаштириш билан боғлиқ назарий қоидалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Диссертация ҳимояси натижасига кўра, Кенгаш аъзолари томонидан тадқиқотчи юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб топилди.
Институт жамоаси Жумаев Шоҳжаҳон Бегимқул ўғлини диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилганлиги билан самимий табриклайди ҳамда келгусидаги илмий ва касбий фаолиятида улкан зафарлар тилайди!