+998 71 200 02 35

Юксак илмий унвон муборак бўлсин!!!

31.08.2021 2577

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази Касбий кўникмаларни ривожлантириш кафедраси мудири ТОШEВ БОБОКУЛ НОРКОБИЛОВИЧ «12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ» ихтисослиги бўйича Олий аттестация комиисиясининг қарорига кўра профессор илмий унвони билан тақдирланди.

2017 йилда «Шуҳрат» медали, 2018 йилда Касаба уюшмалари Федерациясининг «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» номинацияси ғолиби, 2019 йилда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган танловда «Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун» номинацияси ғолиби, 2020 йилда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.«Нотиқлик санъати академияси» нодавлат ташкилоти томонидан эълон қилинган «Аҳолининг кенг қатламларига юридик тарғиботни содда ва тушунарли тилда етказиб беришдаги фаоллиги учун» номинацияси ғолиби, 2021 йилда Олий суд ва Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилган «Адолат– қонун устуворлигида» танлови ғолиби бўлган Б.Н.Тошев томонидан 150 га яқин илмий ишлар иш  чоп этилган.

Марказ жамоаси, домла Тошев Бобоқул акани юксак унвон билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик ва келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаб қолади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2021 йил  31 июлдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази  Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири РАХМАНОВ ШУХРАТ НАИМОВИЧ га «Ҳалқаро ҳуқуқ» ихтисослиги  бўйича досент илмий унвони берилди.

Марказ жамоаси  Шухрат Наимович Рахмановни бундай юксак илмий ютуққа эришганлиги билан муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятларига мувафаққият тилаймиз