+998 71 200 02 35

Малакали судья иштирокида ўқув курслари ташкил этилди.

08.10.2021 2200

Марказнинг малака ошириш курслари тингловчилари учун  Судъялар Олий Кенгаши аъзоси ю.ф.д., доцент Қаландарова Малика Пирназаровна иштирокида “Иқтисодий судларга мурожаат қилишнинг процессуал асослари” мавзусида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ва уларни амалиётда қўллаш тартиби,  иқтисодий судларда суғурта муносабатлари бўйича юзага келадиган низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари ва кредит қарздорликларини суғурта компанияларидан ундириш тартиби ҳамда кредит қарздорликларини суд буйруғи ва даъво тартибида ундириш амалиёти ва вужудга келаётган муаммолар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Тингловчилар иқтисодий суд фаолятига оид ўзларини қизиқтирган  саволларга жавоб олдилар.