+998 71 234 56 02

Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза кафедраси


 Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза кафедраси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янанада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил  27 июндаги №531-сон қарори билан ташкил этилган.

Кафедра Марказда ўқитиладиган адлия тизими, адвокатура ёки бошқа соҳа ходимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимлари (юрисконсультлари)ни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этади.

Кафедранинг асосий вазифалари:

- норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш соҳасида давлат-ҳуқуқий сиёсатининг устувор йўналишларини тушунтириш;

- тингловчиларни қонунчилик ташаббусига эга органларнинг соҳага оид фаолиятидан хабардор қилиш;

- ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш орқали тингловчиларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш;

- тингловчиларни миллий ҳуқуқ тизими ва унинг шаклланиши, норматив-ҳуқуқий базанинг таркиби, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари ва мақомидан хабардор қилиш;

- тингловчиларга қонунчилик жараёни, қонун ҳужжатларининг яратилиши босқичлари, қонунчиликнинг ўзгартирилиши, такомиллаштирилиши ва амалга киритилиши билан боғлиқ янги билимлар бериш;

- жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тингловчиларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида қонун ҳужжатларини амалга киритиш тартиби, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш йўллари ва ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий шакл ва усулларини ўргатиш;

- тингловчиларда қонунчиликни  шарҳлаш қобилиятини ривожлантириш;

- тингловчиларда ҳуқуқ ижодкорлиги салоҳиятини кўчайтириш ва мустақил равишда қарорлар қабул қилиш қобилиятини ривожлантириш;

- қонун ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертиза ва бошқа соҳалар бўйича экспертизасини ташкил этиш йўллари, шакл ва усулларини қўллаш билан боғлиқ билимлар беришдан иборат.

Кафедра мудири, юридик фанлар доктори

Тошев Бобоқул Норқобилович 

Унинг ташаббуси билан республикамизда 20 га яқин халқаро ва республика даражасидаги илмий, амалий анжуманлар ўтказилган, уларнинг кўпларига раислик қилган. Б.Тошев қатор хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган нуфузли халқаро анжуманларда фаол иштирок этиб, республикамизнинг халқаро-ҳуқуқий сиёсатини хорижий мамлакатларда тарғиб қилиш ҳамда мамлакатимизни танитишда доимо ўрнак бўлиб келди

 

Б.Тошев Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилотининг интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги эксперти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси эксперти, илмий журналлар таҳрир ҳайъати аъзоси, турли жамоатчилик кенгашлари аъзоси ҳам ҳисобланади.

У 30 дан ортиқ дарслик, монография, ўқув, ўқув-услуби қўлланмалар ва 150 дан  ортиқ илмий мақолалар, 60 дан ортиқ оммабоп-публицистик мақолалар муаллифи.  Унинг чоп этган илмий адабиётларидан республикамиз  таълим муассасаларида кенг фойдаланиб келинмоқда

Маматов Худоёр Тешаевич,

юридик фанлар доктори, профессор

Биринчи даражали адлия маслаҳатчиси.  2002 йилда “Темур тузукларида давлат ва ҳуқуқ масалалари” мавзусида номзодлик диссертациясини, 2011 йилда “Ҳуқуқий маданият ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг шаклланиш муаммолари мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

 

2019 йил сентябрдан Ўзбекистон республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси. Котибият раҳбари. Ташқи ўриндошлик асосида 0,5 штат бирлигида Юристлар малакасини ошириш маркази Қонунчилик техникаси ва коррупцияга қарши экспертиза кафедрасининг профессори.

 

Битта дарслик, тўртта ўқув қўлланма, учта ўқув-услубий қўлланма, 100 дан ортиқ илмий журналларда, 200 дан ортиқ Республика газеталари ва интернет сайтларида илмий-оммабоп мақолалар муаллифидир.

Кафедра телефон рақами: 71 - 234-56-02