+998 71 234 56 02

Халқаро муносабатлар


 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) юридик кадрларни сифатли қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишни ўз фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири деб ҳисоблайди.

         Ҳамкорлик икки йўналишда амалга оширилади:

         юридик соҳа вакилларини қайта тайёрлашни амалга оширувчи ихтисослашган хорижий таълим муассасалари билан биргаликда иш олиб бориш;

         халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

         Марказ халқаро ҳамкорликни сифатли ва самарали амалга ошириш мақсадида ўз фаолиятини қуйидаги шаклларга йўналтиради:

         Марказ профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари учун хорижий мамлакатларнинг таълим муассасаларига ташрифларини ташкиллаштириш;

         қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

         хорижий ўқув муассасаларининг етакчи илмий-педагогик ходимларини ва экспертларини Марказдаги ўқув жараёнигга жалб қилиш бўйича ишларни ташкил этиш;

         илмий мақолалар ҳамда нашрлар алмашинувини ташкил этиш;

         юқори салоҳиятли миллий ва хорижий вакиллари иштирокида конференциялар, симпозиумлар, “давра суҳбатлари”, баҳс-мунозараларни, шу жумладан, видеоконференцияларни ташкил этиш;

         ҳамкорликда тайёрланган китоблар, ўқув қўлланмалар, мақолаларнинг  чоп этилишини ташкиллаштириш,      

         масофавий таълим соҳасида тажриба алмашиш;

         хорижий давлат меҳмонларини, делегациялар ва бошқа хорижий ташкилот вакилларининг ташрифи билан боғлиқ тадбирларни ташкил этишда Марказнинг барча бўлим ва кафедралари фаолиятини мувофиқлаштириш;

         Ўтган йиллар давомида ўнлаб хорижий мамлакатларнинг ихтисослашган муассасалари, жумладан АҚШ, Германия, Швеция, Польша, Россия, Испания, Португалия ва бошқа қатор давлатлар билан алоқалари ўрнатилган.

         2018 йилда Қозоғистон Республикаси Олий суди қошидаги Одилсудлов академияси билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланган.

         Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлашга Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотларнинг кўмаги сезиларли даражададир

Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилган.

Марказ Германиянинг Ўзбекистондаги Конрад Аденауэр ҳамда Фридрих Эберт жамғармалари филиаллари кўмагида доимий равишда чет эллик экспертлар иштирокида ўқув тадбирлари ўтказилади, бундан ташқари илмий-амалий семинарлар, конференциялар уюштирилади ҳамда улар томонидан техник ёрдам ҳам кўрсатилади.

Марказ ЮСАИДнинг “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича дастури” билан яқиндан алоқа ўрнатган. Дастур асосий йўналишларидан бири Марказда ўқув жараёнининг сифатли ўтказилиши учун ҳамкорликни ривожлантиришдан иборатдир.

2013 йилда Марказнинг асосий ҳамкорларидан бири “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат- нотижорат ташкилоти билан ҳамкорлик Меморандуми имзолаган. Марказда ушбу ташкилотнинг кўмагида кўплаб конференциялар, семинарлар ўтказилган, бундан ташқари профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар учун хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари уюштирилган.

Марказ БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси,Ўзбекистонда ЕХҲТнинг Лойиҳалар координатори, БМТнинг Болалар фонди ва бошқа ташкилотлар билан алоқалар ўрнатган.

Марказ 2014 йилдан дунёнинг 80 дан ортиқ ихтисослашган ўқув даргоҳларини бирлаштирувчи Халқаро судьяларни тайёрлаш ташкилотининг (IOJT) аъзоси ҳисобланади.