+998 71 234 56 02

Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси


 Юристлар малакасини ошириш марказининг “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси 1997 йилда ташкил этилган.  Кафедрага 2003-2010 йилларда ю.ф.д. профессор Б.И.Исмаилов раҳбарлик қилган. 2010  йил  16 мартдан  бошлаб  эса , юридик фанлар доктори  Лола  Саидова Абдувахидовна раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида кафедрада ю.ф.н.,О.Сулаймонов, ю.ф.н,А.Мўминов, ю.ф.н.,М.Тиллабаев, каби педагогик ходимлар фаолият юритганлар. Бугунги кунда жамоада кафедра мудири, юридик фанлар доктори.   ва иккита  доцент ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

 Кафедранинг мақсади –  Марказда ўқитиладиган адлия тизими, адвокатура ёки бошқа соҳа ходимларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимлари (юрисконсультлари)ни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда фаол иштирок этиш хисобланади.

 Қуйидагилар кафедранинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- тингловчиларга Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқий шартномалардан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқларига ҳамда халқаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини етказиш;

- тингловчиларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида, уларни халқаро ҳамжамиятда, халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларнинг тенденциялари ва йўналишлардан ҳабардор қилиш;

- тингловчиларга Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқий шартномалардан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқларига ҳамда халқаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш орқали назарий билимларини ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларда ҳуқуқни қўллаш салоҳиятини кучайтириш ва мустақил равишда қарорлар қабул қилишда ўзига ишончни мустаҳкамлаш;

- тингловчиларни суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари нормаларини қўллашнинг замонавий талаблари ҳамда ушбу соҳадаги хорижий давлатлар тажрибаси билан яқиндан таништириш;

- тингловчиларни жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда иштирокини фаоллаштириш мақсадида, кафедра йўналишлари бўйича ҳуқуқий ахборот тарқатишда қўлланиладиган тарғиботнинг замонавий шакл ва усулларини ўргатиш

- халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари соҳасида мавжуд бўлган муаммоларга оид  амалиётга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқотлар натижалари асосида қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;

 

     

 Кафедра мудири,юридик фанлари доктори, 3-даражали адлия маслахатчиси

Саидова Лола Абдувахидовна

e-mail: saidova.lola@inbox.ru

 50 дан ортиқ мақола ва нашрлар муаллифидир. Дипломатик ва консуллик ҳуқуқларига оид иккита йирик ўқув қўлланмасини яратган. Хорижда ўндан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

     Л.Саидова халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар бўйича халқаро анжуманларда мунтазам иштирок этиб келади.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Гендер масалалари Комиссияси Ишчи гурух аъзоси хисобланади. Унинг илмий раҳбарлигида халқаро ҳуқуқ соҳасида олти нафар юридик фанлари номзодлари  диссертацияларини ҳимоя қилганлар, 20 дан ортиқ магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилган. Ҳозирда 4 нафар тадқиқотчига докторлик диссертациялари бўйича илмий ишларида раҳбарлик қилмоқда

 

   

Рахманов Шухрат Наимович юридик фанлар номзоди , кафедра доценти

e-mail: shuxratjon@gmail.com

Рахманов Шухрат Наимович -.. ю.ф. н.2018–2019 йиллар мобайнида Швециянинг Лунд университетида тадқиқотчи сифатида илмий-тадқиқот фаолияти юритган.

Ҳозирда «Дипломатическое право международных организаций: доктрина и международно-правовая практика Республики Узбекистан» мавзусида Халқаро ҳуқуқ ихтисослиги бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олий бўйича илмий иш олиб бомоқда.

Рус ва инглиз тилларини мукаммал билади. 40 дан зиёд илмий ишлар муаллифи.

 

   

Ганибаева Шахноза Каримбердиевна юридик фанлар номзоди ,

e-mail: shahnozee@gmail.com

 Ганибаева Шахноза Каримбердиевна ю.ф.н., “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси доценти халқаро хуқуқ мутахассиси , адлия соҳасида кўп йиллик тажрибага эга .

Ш.Ганибаева илмий фаолияти давомида бир қатор илмий оммабоп китоблар, ўқув қўлланмалар ва 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилган.

Ҳозирги кунда, Ш.Ганибаева “Болаларнинг халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилинишининг таъминлаши бўйича масалалар” докторлик иши устида ишламоқда. 

 

Кафедрада “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” йўналиши бўйича қуйидаги маърузалар ўқитиб келинади:

o   Халқаро ҳуқуқ тизимининг устуворлиги ва уни таъминлаш механизмлари;

o   Аёллар ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий ва миллий механизмлари;

o   Нотариал ва ФҲДЁ фаолиятида халқаро ҳуқуқий ердам;

o   Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенциянинг моҳияти

o   Коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари

o   Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва миллий механизмлар;

o   Адвокатлар фаолиятида халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш масалалар;

o   Болалар ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик

o   Халқаро шартномалар ҳуқуқи: Халқаро судлар ва тижорат арбитражларида ишларни кўриш амалиёти;

o   Адвокатура фаолиятини амалга оширишда халқаро ҳуқуқий ердам;

o   Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси;

o   Хорижий давлатларда нотариат фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари;

o   Адлия фаолиятида халқаро-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш (Минск, Кишинев конвенциялари асосида;

o   Халқаро меҳнат стандартлари ва Ўзбекистоннинг миллий қонунчилиги.

 

Кафедранинг телефон рақами: + 99871 234-56-08