+998 71 234 56 02
Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий тарғибот


Марказ профессор-ўқитувчилари томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида ҳуқуқий тарғибот тадбирлар режаси асосида халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмуни-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича оммавий ахборот воситаларида туркум чиқишлар қилинди. Хусусан, ҳисобот даврида жами  187 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шундан  64 таси оммавий ахборот воситаларида, 116 таси турли мавзуларда ўтказилган семинар ва давра суҳбатларида оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари. Шунингдек, ўтган давр мобайнида Марказ профессор-ўқитувчилдари томонидан 7 та турли мавзуларда 4700 нусхада дарслик,  ўқув, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланди.

Жумладан, “Конституциявий ҳуқуқ” дарслиги 500 нусхада,  “Практикум по гражданскому процессу” мавзусидаги ўқув-методик жамланма 1000 нусхада, “Жиноят қонунчилиги нормаларини қўллашга оид масалалар” тўплами 1000 нусхада, “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси томонидан ўтиладиган мавзулар бўйича” ўқув қўлланма 1000 нусхада, “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий жиҳатлари” мавзусида ўқув қўлланма 1000 нусхада, “Юридик шахсларнинг коррупцион ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлигини тартибга солувчи халқаро стандартлар тизими” ўқув қўлланма 100 нусхада, “Коррупция ва унга қарши курашишга оид атамалар ҳамда иборалар изоҳли луғати” 100 нусхада чоп эттирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони ҳамда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш бўйича Марказ профессор-ўқитувчилари Республиканинг Фарғона, Андижон, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида  60 дан ортиқ тадбирларда (6000 нафар иштирокчи) турли мавзуларда маърузалар билан иштирок этишди.

Шунингдек, Фармон билан тасдиқланган “Йўл харита”га кўра қатор вилоятларда Марказ профессор-ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган тарғибот гуруҳи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда бошқа давлат идораларида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат берувчи гуруҳлар” аъзолари учун ташкил эътилган махсус ўқув семинарларида ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Бундан ташқари мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун ташкил этилган “Конституцияга саёҳат” ва “Бола ҳуқуқлари ” курсларини ўрганиш учун ташкил этилган ўқув семинарларида иштирок этилди.

Жорий йилнинг 29 март куни Марказ биносида “Қонун ижодкорлигини такомиллаштириш концепциясини жорий этиш шароитида қонун устворлигини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Жаҳон иқтисодиёт ва  дипломатия университети, Бош прокуратура Олий ўқув курслари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Марказ профессор-ўқитувчилари ва Марказда малака ошираётган тингловчилар иштирок этишди.

Жорий йилнинг 30 май куни Марказ тингловчилари ва Марказ профессор-ўқитувчилари иштирокида “Қонун ижодкорлигининг замонавий тенденциялари: миллий, ҳорижий ва халқаро тажриба” мавзусида илмий амалий конференция ўтказилди.

Тадбирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Ўзбекистон Ренспубликаси Бош прокуратураси Академияси вакиллари ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси аъзолари иштирок этишди.

Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг май ойида Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида,  1, 2 июнь кунлари эса Бухоро вилояти оммавий ахборот воситалари, интернет нашрлари, ташкилотлар матбуот хизмати ходимларининг ҳуқуқий билимлари ошириш мақсадида, «Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар» мавзусида ўқув-семинарлари ўтказилди.

  Семинарларда Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари журналистнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, унинг фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, дахлсизлиги, касбга оид одоб-ахлоқ қоидалари, оммавий ахборот воситалари ходимларининг фаолияти ОАВ ҳақидаги қонунда белгиланган меъёрларга мос келиши лозимлиги, ҳар қандай ёритиладиган материал ҳуқуқий асосланган бўлиши ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ушбу тадбирлар маҳаллий телевидение, радио, газета ва интернет нашрларида кенг ёритилди, Марказ профессор-ўқитувчилари мунтазам чиқишлар қилиб боришди.

Марказ профессор-ўқитувчилари мунтазам равишда УзА ҳамда бошқа расмий веб сайтларда ўзларининг мақолалари билан чиқишлар қилиб боришди.

2019 йилнинг май-июнь ойларида Тошкент шаҳрида Маҳалла фуқаролар йиғинларига янги сайланган маҳалла оқсоқол (раис)лари учун ташкил этилган ўқув семинарларида Марказ профессор-ўқитувчилари томонидан уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган икки ҳафталик ўқув машғулотлари (семинарлар) ўтказилди. Тадбирда Тошкент шаҳридаги барча маҳалла раислари иштирок этишди.

Шунингдек, жорий йилнинг май ойида Жиззах шаҳрида Республика ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган 50 нафар профилактика инспекторлари учун ташкил этилган ўқув машғулотлари Марказ профессор-ўқитувчилари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Марказ раҳбарияти, педагоглари ва масъул ходимлари иштирокида Марказда малака ошираётган 230 дан ортиқ тингловчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳуқуқий жиҳатдан кўмак беришда юридик кадрлар олдида турган вазифалар,  ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини бирхиллаштириш, давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, замонавий юрист кадрларга қўйилаётган бугунги талаблар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда шартномалар билан ишлашни сифат жиҳатдан кучайтиришга оид масалалар муҳокама этилди.

                        Шунингдек, 2019 йил 1 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Медация тўғрисида”ги Қонуни талабига кўра профессионал медиаторлар реестрини юритиш адлия идоралари зиммасига юклатилган. Шунга кўра,  бўлажак медиаторларни ўқитиш бўйича бир ойлик ўқув курслари жорий йилнинг  23 сентябридан бошланди.

Ўқув дастурига мувофиқ бўлажак медиаторлар курс натижаси бўйича низоларни судсиз  ҳал этиш механизмлари, медиаторларга бўлган талаблар, медация жараёни иштирокчилари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уни қўллашнинг хориж амалиёти тўғрисидаги билим ҳамда кўникмаларни ўрганади.

Шунингдек, Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири, доцент С.Марипованинг “Перспективы развития медиации в Республике Узбекистан” номли ҳамда “Правовое регулирование и перспективы развития семейной медиации” мавзуларидаги мақолалари УзА ва Марказ расмий веб сайтларида ёритилди.

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.