+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун ташкил этилган элэктив семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

14.09.2022 1448

Мавзу:  “Юридик шахсларни (нодавлат нотижорат ташкилотлари, банклар ва кредит бюролари бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг ўзига хос жиҳатлари” 

Аввал хабар берганииздек, Марказ томонидан ҳудудий адлия органлари ва муассасалари масъул ходимлари учун фаолиятдаги бир қатор тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган элэктив семинар тренинглар ташкил этиш йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 14-16 сентябрь кунлари семинар тренинг Тошкент шаҳар адлия  бошқармасининг масъул ходимлари учун бошланди.

Ўқув жараёнида тингловчилар юридик шахс тушунчаси ва турлари, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, юридик шахсларни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда қайта ташкил этиш тартиби, юридик шахсларни ихтиёрий, мажбурий  ва банкротлик асосида тугатиш тартиби билан бир қаторда юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатишга оид масалаларда судда иштирок этиш ва суд қарорларини ижро этиш тартиблари бўйича кенг билимга эга бўладилар.

Ўқув курсимиз уч кунга мўлжалланган бўлиб, унда Марказнинг малакали профессор-ўқитувчилари билан бирга амалиётчи юристлар дарс беради.