+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш маркази Илмий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

29.05.2024 274

Илмий кенгаш йиғилишида Марказда 2024 йил I-чорак давомида амалга оширилган ишлар ҳамда мавжуд муаммоли масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ўтган мажлис якунига кўра, Марказда юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, сифатли таълим дастурларини ишлаб чиқиш, таълим жараёнига малакали амалиётчи мутахассисларни кенг жалб қилиш, электрон таълим платформалари асосида ўқишларни самарали ташкил қилиш, халқаро ҳамкорлик йўналишидаги ишлар билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.