+998 71 200 02 35

Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича ўқув курси лойиҳаси муҳокама қилинди.

28.03.2022 2183

Юристлар малакасини ошириш марказида иқтисодиёт, халқаро савдо, инвестиция соҳасида, шунингдек Европа ва Осиёдаги турли ҳил ривожланиш лойиҳаларида кўп йиллик тажрибага эга халқаро савдо ҳуқуқи бўйича халқаро эксперт Кристофер Хартвелл ҳамда Марказ раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида жаноб Кристофер Хартвелл халқаро савдо ҳуқуқи, иқтисод, инвестиция ҳуқуқи соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди, шунингдек бу соҳадаги Европа ва Осиё лойиҳалари тўғрисида маълумот берди.

Учрашувда Марказ мутахассиларига халқаро савдо ҳуқуқи бўйича ўқув курсини ишлаб чиқишда амалий кўмак бериш, курсни ривожлантиришнинг техник жиҳатлари ҳамда келгусида бу борада қилинадиган ишлар муҳокама қилинди