+998 71 200 02 35

Медиация: тушунчаси, мақсади ва моҳиятига бағишланган давра суҳбати

28.09.2021 2609

Айни дамда  Тошкент шаҳридаги "Courtyard by Marriott Tashkent" меҳмонхонасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар дастури, Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ҳамкорлигида  “Медиация соҳасидаги қонунчилик ислоҳотларини самарали амалга оширишдаги муаммолар” мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда.

Мазкур  давра суҳбатида Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, доцент Марипова Севарахон Арипджановна модератор сифатида иштирок этмоқдалар. Ушбу тадбирда «Медиация тўғрисида» ги қонунни такомиллаштириш бўйича тавсиялар,  медиация институтининг ривожланиш истиқболлари ҳақида атрофлича мунозаралар бўлиб ўтмоқда.

  Очиқ, самимий ва расмиятчиликдан ҳоли тарзда ўтказилаётган давра суҳбатида оила ва меҳнат низоларида, ҳар қандай даражадаги мулкий муносабатларда вужудга келувчи қарама-қаршиликларни бартараф этишда медиация усулларининг аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берилмоқда.