+998 71 200 02 35

МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ.

28.09.2021 2271

Юристлар малакасини ошириш марказида 2021 йил 28 сентябрь куни "Кадрлар малакасини ошириш: мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида семинар ўтказилди.

 Семинарда ҳудудий адлия органлари, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси, Адвокатлар палатаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва бошқа буюртмачи ташкилот раҳбарлари ва вакиллари иштирок этдилар. 

Буюртмачи ташкилотлар вакиллари билан бўлиб ўтган семинарда юрист кадрлар малакасини оширишдаги қилинган ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди. Ўқув жараёнини ташкил этишдаги мавжуд камчиликлар ва муаммолар, шу жумладан ўқув дастурлари ва стандартларининг бугунги замон талабларига жавоб бериши масалалари атрофлича муҳокама этилди.  

Шунингдек, мазкур тадбирда малака оширишнинг замонавий стандартларига мос келувчи тизимини жорий этишда буюртмачи ташкилотлар ва Юристлар малакасини ошириш марказининг ўзаро тизимли ҳамкорлигини таъминлашга келишиб олинди.

Шу билан бирга, тадбирда малака ошириш бўйича ўқув жараёнларини янада такомиллаштириш ва келгусида бажариладиган истиқболли вазифа ва режалар белгилаб олинди.

Тадбир давомида буюртмачиларга юрист кадрларни ўқитиш бўйича Марказда жорий этилган ўқув платформалари тақдимот қилинди.