+998 71 200 02 35

Германиянинг К.Аденауэр номидаги жамғармаси билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари

13.04.2022 2039

Юристлар малакасини ошириш марказида Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги жамғармасининг мутахасисслари А.Аликулов ва А.Татибаев ҳамда Марказ раҳбарияти ва масъул ҳодимлари билан истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини келишиб олиш учун учрашув бўлиб ўтди.Маълумот учун: К. Аденауэр номидаги жамғарма Германия Федератив Республикасининг сиёсий фонди ҳисобланиб, жамғарма ўз дастурлари ва лойиҳалари орқали халқаро ҳамкорлик ва ўзаро англашувга интилади.

Жамғарманинг дунёнинг 120 дан ортиқ давлатларида 70 дан ортиқ ваколатхоналари ва лойиҳалари мавжуд. Фонд лойиҳаларининг асосий мақсади - демократия, қонун устуворлиги ва ижтимоий бозор иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшиш ҳисобланади.Марказ К.Аденауэр номидаги жамғарма билан 2018-2019 йиллар давомида самарали ҳамкорликни олиб борган, хусусан 2018 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Хива шаҳрида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар – Ўзбекистон тараққиётида янги босқич» мавзусидаги халқаро конференция ва бир қатор бошқа семинар-тренинглар ташкил этилган.