+998 71 200 02 35

Бугун Юристлар малакасини ошириш маркази ва “МИНТАҚАВИЙ МУЛОҚОТ” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) ўртасида учрашув бўлиб ўтди

29.10.2021 913

Учрашув давомида “Минтақавий мулоқот” ХНТ (Словения) бош раҳбари Мьюша Север Марказда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Учрашув жараёнида Томонлар юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга, жумладан, жойларда манзилли ўқув курсларини ташкил қилиш, Марказ профессор-ўқитувчиларининг хорижий давлатларга стажировкаларини ташкил этиш, адвокатлар ва медиаторлар учун семинар-тренинглар ташкил қилиш, юридик адабиётлар ва ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишга масъул бўлган ходимларининг малакасини ошириш, чет эл экспертларини ўқув жараёнларига жалб қилиш ва бошқа қатор масалаларда ҳамкорликни ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.