+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш маркази «Меҳр улаш» қон топшириш хайрия акциясида иштирок этди

14.09.2021 2405

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Меҳр улаш» қон топшириш хайрия акциясида Юристлар малакасини ошириш маркази ҳам фаол иштирок этиб, ўз ҳиссасини қўшмоқда.  Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.  Акцияда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган ва донорлик қила оладиган ходимлар рўйхати шакллантирилди ҳамда улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Акцияда Юристлар малакасини ошириш марказида фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар ва масъул ходимлар кўнгилли равишда иштирок этиб, қон топширишди.