+998 71 200 02 35

Янги ўқув йили учун устувор режалар муҳокамаси

31.08.2021 2328

2021 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази Илмий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Илмий кенгаш мажлиси жонли шаклда ўтказилиб, унда Марказ раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, бўлим бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этишди.

 

Йиғилишда Марказ илмий кенгашининг 2020-2021 ўқув йили якунлари бўйича ҳисоботи ҳамда  кафедра ва бўлимларининг 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлиги ҳолати шунингдек, истиқболдаги вазифалари муҳокама қилинди.

Мажлисда кафедралар ва бўлимлар ҳисобот даврида ўз иш фаолиятлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан атрофлича ҳисобот беришди. 

 

Йиғилишда Юристлар  малакасини  ошириш  марказининг  2020-2021-ўқув  йилида оширилган ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритилди ҳамда келгусида бажариладиган устувор  вазифалар белгиланиб олинди.