+998 71 200 02 35

Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси


Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси 1997 йилда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 июлдаги “Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш маркази ташкил этиш тўғрисида”ги 364-сонли қарори билан ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида кафедрада ҳуқуқшунос олимлардан юридик фанлар доктори, профессор Г.Абдумажидов, М.Ражабова ва юридик фанлар номзоди, доцент А.Давлетовлар фаолият юритган. Шунингдек кафедрада У.Мухаммадиев, Ф.Шукуров, Б.Усмонов, М.Ортиқова, А.Тўйчиев, Ф.Исмаилова, Н.Дадабаева, А.Расулев ва бошқалар илмий-педагогик фаолият юритганлар.

Хозирги кунда кафедрага юридик фанлар номзоди, доцент Г.А.Алимов раҳбарлик қилмоқда.

Кафедра ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сонли “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ, давлат талабалари, кафедра низоми, кафедра профессор-ўқитувчиларининг мансаб йўриқномалари асосида ташкил этади.

Кафедранинг асосий вазифаларига қўйидагилар киради:

тингловчиларга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини етказиш;

тингловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларни мазкур ислоҳотларнинг тенденциялари ва йўналишларидан хабардор қилиш;

тингловчиларга Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш орқали, уларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларда ҳуқуқни қўллаш салоҳиятини кучайтириш;

кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитиш сифатини мунтазам равишда яхшилаш, ўқув жараёнига илғор педогогик, ахборот коммуникацион технологияларни қўллашни кенгайтириб бориш орқали тингловчилар билими даражасини юксалтириш, уларда ижодий фикрлаш ва мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларини янада мустаҳкамлаш;

тингловчиларни суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллашнинг замонавий талаблари ҳамда ушбу соҳадаги хорижий давлатлар тажрибаси билан яқиндан таништириш;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тингловчиларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида, ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий шакл ва усулларини ўргатиш;

ўқитишнинг замонавий шакл ва усуллари, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, вазиятли машғулотларни жорий этиш.

Кафедра профессор-ўқитувчилари Жиноят, Жиноят-ижроия, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар бўйича келиб тушган қонун лойиҳалари ўрганилиб, улар бўйича таклифлар бериб келмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишчи гурухларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан илмий-амалий тадқиқот (грант) лойиҳаси ҳамда жиноят-ҳуқуқий муаммоларига оид масалалар бўйича илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг муҳим ишларидан яна бири қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишчи гуруҳларида қатнашиш ҳамда тегишли давлат идоралари томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари ва Олий суд Пленуми қарорларининг лойиҳалари бўйича таклифлар беришдир.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида, кафедра профессор-ўқитувчилари, Адлия вазирлиги ва Марказ раҳбарияти томондан, республикамизнинг турли вилоятларнинг давлат идоралари ва ташкилотлари, корхона ва муассасаларида ташкил этиладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида маърузалар билан иштирок этиб келмоқдалар.

Кафедра, Марказнинг ва “Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси”, ИИВ малака ошириш институти ҳамда Давлат божхона институти билан икки томонлама манфаатли Меморандум асосида, ушбу ташкилот ва ўқув муассасалари билан ўқув, ўқув-услубий, илмий, норма ижодкорлиги соҳаларида ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Бугунги кунда кафедрада, кафедра мудири юридик фанлари номзоди, доцент Г.А.Алимов ва кафедра доценти, юридик фанлари номзоди, доцент Р.Р.Шакуровлар фаолият юритмоқда.

Алимов Гайбулла Алимович  1957 йил 20 октябрда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган, 1985 йилда Тошкент олий мактабини, 1993 йилда Россия Федерацияси ИИВ Академиясини тугатган, юридик фанлар номзоди, доцент. 1979-2009 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги турли соҳаларида хизмат қилган,  2009-2011 йилларда Юристлар малакасини ошириш маркази Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти лавозимида, 2011 йил 19 сентябрдан Юристлар малакасини ошириш марказининг Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Алимов Г.А.  2006 йилда “Мустақилликнинг 15 йиллиги”, 2016 йилда “Мустақилликнинг 25 йиллиги”, 2019 йилда “Адлия аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Алимов Г.А. томонидан 4 та монография, 10та ўқув ва ўқув-амалий қўлланмалар, шунингдек республиканинг газета ва журналларида, турли конференциялар материаллари тўпламларида 40дан ортиқ илмий-амалий мақолалари чоп этилган. Жумладан:

1. Пулатов Ю.С., Алимов Г.А. Квалификация и предупреждение коррупционных преступлений: Монография. – Т., 2016. – 146 с.

2. Алимов Г.А. Мансабдор шахсларнинг қонунлар ижроси устидан жавобгарлигининг кучайтиришнинг долзарб масалалари. Хорижий ва миллий тажриба: Монография. – Т., 2017. – 194 б.

3. Алимов Г.А. Юридик шахсларнинг корупцион ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлигини тартибга солувчи халқаро стандартлар тизими: Монография. – Т.: KOMRON PRESS, 2019. – 180 б.

4. Алимов Г.А., Исроилов Б.И. Теневая экономика, коррупция,взяточничества: уголовно-правовая оценка: Монография. – Т.: Издательство «Адолат», 2020. – 203 б.

5. Алимов Г.А. Преступления против безопасности движения и эксплуатации транспорта. – Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, 1998. 33 б. 

6. Алимов Г.А., Давлетов А.Ж. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштириш бўйича баён қилинган қонунчилик ташаббуслари: ўқув қўлланма. – Т.: ЮМОМ, 2011. –  20 б.

7. Алмиов Г.А. Ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ва судлар фаолиятида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш.  ЮМОМ. –Т., 2011. –36 б.;

8. Алимов Г.А., Тўйчиев А. Жиноят ҳуқуқининг Умумий қисмидан Чизмалар альбоми. – Т.:ЮМОМ, 2012. – 172 б.

9. Алимов Г.А. Коррупцион жиноятларида тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан далил сифатида фойдаланиш ва расмийлаштириш тартиби. ЮМОМ. –Т., 2012. – 28 б.

10. Алимов Г.А. Одам савдоси жиноятининг халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчиликдаги қиёсий таҳлили. ЮМОМ. –Т., 2012. – 36 б.;

7. Пулатов Ю.С., Алимов Г.А. Практика исполнение судебных решений. – Т.: ЮМОМ, 2012. – 62 с.

8. Алимов Г.А., Исмоилов Н.Т. Маъмурий процессуал ҳужжатлар наъмуналари: ўқув-амалий қўлланма. – Т., 2012. – 77 б.

9. Алимов Г.А., Усманов Б. Жиноят ҳуқуқининг Махсус қисмидан Чизмалар альбоми. – Т.: ЮМОМ, 2014. – 272 б.

10. Мухамедов Ф.Э., Алимов Ғ.А., Шакуров Р.Р., Расулев А.А. Жиноят қонунчилиги нормаларини қўллашга оид масалалар тўплами: Ўқув-амалий қўлланма. – Т.: Юристлар малакасини ошириш маркази, 2019. ­– 301 б.

 

Шакуров Рафик Равильевич, 1967 йил 16 апрелда Самарқанд вилояти Каттақурғон шахрида туғилган. 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий мактабини тугатган, юридик фанлари номзоди, доцент. 1993-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида Жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси, кафедра бошлиғининг ўринбосари, Криминалистика кафедраси бошлиғи лавозимларида хизмат қилган, 2012-2017 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институти Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти лавозимида ишлаган. 2018 йил 7 сентябрдан Юристлар малакасини ошириш марказининг Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда. 

Р.Р.Шакуров томонидан 1 та монография, 10 та ўқув ва ўқув-амалий қўлланмалар, шунингдек республиканинг газета ва журналларида, турли конференциялар материаллари тўпламларида 30дан ортиқ илмий-амалий мақолалари чоп этилган, жумладан:

Шакуров Р.Р. Уголовно-правовое регулирование позитивного поведения: Монография. – Т.: Центр повышения квалификации юристов при Министерстве юстиции Республики Узбекистан, 2019. – 150 с.

Якубов А.С., Кабулов Р., Пайзиев Д., Соттиев И., Шакуров Р. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: чизмалар альбоми. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2002. – 154 б.

Якубов А.С., Кабулов Р., Пайзиев Д., Шакуров Р. Уголовное право. Общая часть: альбом схем. – Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, 2002. – 154 с.

Кабулов Р., Гулямов З.Х., Шакуров Р. Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш жиноятини тергов ва квалификация килиш: Ўқув-амалий қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2005. – 69 б.

Кабулов Р., Гулямов З.Х., Шакуров Р. Расследование и квалификация вербовки людей для эксплуатации: Учебное пособие. – Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, СУ ГУВД г.Ташкента, 2005. – 72 с.

Шакуров Р.Р. Ижобий ҳатти-харакатни жиноий-ҳуқуқий воситалар билан рағбатлантиришнинг ижтимоий шартланганлиги ва моҳияти: Ўқув қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2006. – 61 б.

Шакуров Р.Р. Социальная обусловленность и сущность уголовно-правового поощрения позитивного поведения: Учебное пособие. – Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, 2006. – 56 с.

Шакуров Р.Р. Жиноят ҳуқуқида рағбатлантирувчи нормаларнинг тузилиши ва қўлланиши: ўқув қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2007. – 42 б.

Шакуров Р.Р. Основы конструирования и применения уголовно-правовых поощрительных норм: Учебное пособие. – Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, 2007. – 47 с.

Шакуров Р.Р., Джуманов Ш.Т., Тоштемиров Н. Жиноятларни тергов қилишнинг криминалистик методикаси: ўқув қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2007. – 87 б.

Мухамедов Ф.Э., Алимов Ғ.А., Шакуров Р.Р., Расулев А.А. Жиноят қонунчилиги нормаларини қўллашга оид масалалар тўплами: Ўқув-амалий қўлланма. – Т.: Юристлар малакасини ошириш маркази, 2019. ­– 301 б.

 Кафедранинг ишчи телефон рақами: +99871-234-52-39

 Электрон почта манзили: gaybullaalimov77@gmail.com