+998 71 234 56 02
Сайт тест режимида ишламоқда

Янги нашрлар


Марказ томонидан чоп этилган янги ўқув адабиётлар

 2019 йил давомида Марказ профессор-ўқитувчилари томонидан 12 тадан ортиқ турли мавзулардаги ўқув адабиётлар яъни қўлланма, монография, ўқув қўлланма, илмий-амалий қўлланмалар тайёрланиб, нашр эттирилди.

Жумладан,  «Фуқаролик процесси бўйича амалиёт» мавзусидаги ўқув қўлланма, «Жиноят қонунчилиги нормаларини қўллашга оид масалалар» тўплами ўқув амалий қўлланма, «Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари» ўқув қўлланма, «Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий жиҳатлари» мавзусида ўқув қўлланма, «Юридик шахсларнинг коррупцион ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлигини тартибга солувчи халқаро стандартлар тизими» ўқув қўлланмаси, «Коррупция ва унга қарши курашишга оид атамалар ҳамда иборалар изоҳли луғати»,  “Қонун ижодкорлигининг замонавий тенденциялари: миллий хорижий ва ҳалқаро тажриба” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари тўплами, “Ўзбекистон давлати ва жамияти иновацион ривожланишининг ҳуқуқий жиҳатлари”, “Коррупцияга қарши милий тизимларни институционализация қилиш” номли қўлланма, “Коррупцияга қарши кураш борасида хорижий давлатлар амалиёти ва халқаро стандартлар тизими шакилланиши” номли қўлланма, ”Юридик хизматнинг назарий-ҳуқуқий муаммолари” номли монография  каби адабиётлар чоп  эттирилди.