+998 71 200 02 35

Давлат ва жамият қурилиши кафедраси


 Кафедра “Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси” номи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 июлдаги 364-сонли қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июнда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 531-сонли қарорига асосан, “Давлат ва жамият қурилиши кафедраси” деб номланган. Кафедрага 2004-2011 йилларда профессор Х.Бабаев, 2011-2014 йилларда ю.ф.д. профессор Б.Н.Тошев, 2014-2018 йилларда ю.ф.д., Б.И.Исмаилов раҳбарлик қилган. 2018 йил сентябрдан бошлаб ю.ф.д., профессор Х.Т.Одилқориев раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида кафедрада ю.ф.д., Ш.Х.Файзиев, Б.Х.Артиков, К.Исламов, ф.ф.д., профессор Н.Шодиев, Н.Хаттабов каби ходимлар педагогик фаолият юритганлар.

Бугунги кунда жамоада кафедра мудири юридик фанлар доктори. профессор Х.Т. Одилқориев, кафедра профессорлари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, юридик фанлар доктори, профессор Х.Б. Бабаев ва Б.Ж. Ахраров ишламоқдалар.

Кафедра мудири, адлия маслаҳатчиси

юридик фанлар доктори, профессор

Одилқориев Хожимурод Тўхтамуродович

 470 дан зиёд илмий асарлар муаллифи (шундан 40 дан ортиғи монографиялар, дарслик ва ўқув қўлланмалар). Унинг илмий раҳбарлигида 25 та номзодлик ва 5 та докторлик диссертацияси ёқланган. Ҳозирда унинг раҳбарлигида 10 га яқин тадқиқотчилар илмий изланишлар олиб бормоқдалар. 

 

Кафедра профессори,

юридик фанлар доктори, профессор

Ахраров Бахром Жабборович

   Адлия соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассис, 8та дарслик, 10та ўқув-услубий қўлланма, 5 монография ва 100дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Унинг раҳбарлигида  1 та докторлик, 2 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилганлар. 

 

Кафедра доценти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, юридик фанлар доктори, профессор

Бабаев Халим Бабаевич

Фан арбоби, адлия соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассис, 10дан ортиқ дарслик, 15 та ўқув-услубий қўлланма, 6 та монография ва 200дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

 

Кафедра ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарор ва бўйруқлари, кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга оид вазирликлар ва бошқа идорларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Марказнинг қарор ва бўйруқлари ҳамда Низомига амал қилади.

Кафедра фаолиятининг асосий йўналишлари:

- мамлакатимиз инновацион ривожланиши босқичида давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги янгиликлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини илмий таҳлил этиш асосида ўқув жараёнларига сингидириш;

- Ўзбекистон ҳуқуқий тизими ва қонунчилигидаги туб ислоҳотлар маъно-мазмунини малака оширувчи тингловчиларга мунтазам ва тизимли етказиш;

- давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга оид маъмурий ислоҳотлар моҳиятини таҳлил этиш ҳамда ўқув жараёнларида очиб бериш;

- давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлиги тенденцияларини, жамоатчилик назоратининг самарали ҳуқуқий меҳанизмлари жорий этилиши масалаларини тингловчилар эътиборига етказиш;

- замонавий Ўзбекистон давлатининг ижтимоий сиёсатининг моҳиятини, мамлакатимизда ижтимоий давлатчилик ва масъул ҳукумат шаклланиши омиллари, табиати ҳамда тенденцияларини талқин этиш.

Кафедрада  Давлат ва жамият қурилиши билан боғлиқ фанлар ва мутахассисликка оид мавзулар бўйича ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий-тарғибот ишлари олиб борилади. Бунда, давлат ва жамият қурилиши соҳасига оид фанлар бўйича дарслар ўтилади. Ўқиладиган маърузалар ҳамда ўтиладиган машғулотлар “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Конституциявий ҳуқуқ”, “Давлат бошқаруви” фанлари доирасида олиб борилади.

Давлат ва жамият қурилиши кафедраси демократик ҳуқуқий давлат қарор топиши, шаклланиши, ривожланиши тўғрисида изланишлар олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган принциплар ва қоидалар асосида Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлатнинг қурилиши, фуқаролик жамиятининг шаклланиши тўғрисида назарий - амалий билим ва кўникмаларни ҳосил қилади ва уларни дарс жараёнларига татбиқ этади.

 

Кафедранинг телефон рақами: + 99871 234-53-39