+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш марказида илк маротаба (DSc) дипломи топширилди.

08.01.2021 813

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестацияси комиссиясининг 2020 йил 31 декабрдаги 290/1-сон баённомаси ва Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги Илмий кенгашининг қарорига асосан биринчи маротаба Г.Юлдашевага юридик фанлар доктори (DSc) дипломи топширилди.

Маълумот ўрнида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети мустақил изланувчиси, профессор Юлдашева Говхержан 2020 йил 11 декабрь куни Юристлар малакасини ошириш маркази ҳузуридаги Илмий кенгаши мажлисида “12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон Республикасида консуллик ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланиши” мавзусидаги юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилган эди.