+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш марказида 700 дан ортиқ медиатор тайёрланди

23.09.2021 2528

2018 йил қабул қилинган “Медиация тўғрисида”ги қонунга мувофиқ мамлакатимизда профессионал медиаторларни тайёрлаш мақсадида 2019 йил сентябрь ойидан бошлаб Марказда медиаторларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларида ўқитиш ташкил этилди.

Ўтган давр мобайнида Марказда 700 дан ортиқ медиаторлар тайёрланди. Шундан 471 тасини нотариуслар ташкил этади.

Медиаторларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларида тингловчилар ўқиш жарёнида музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш ҳақида таянч билимлар олиш билан бир қаторда  низоларни ҳал қилиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантирадилар.

Ўқув жараёни маърузалар, семинарлар, амалий машғулотлар шаклида ўтказилади. Низоли жараёнларнинг имитацияси, сайёр машғулотлар, "кейс-стади", жамоада таълим шакллари қўлланилади.

Ўқув курсларига Марказ профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда соҳа йўналиши  бўйича амалиётда фаолият юритиб келаётган тажрибали мутахассислар ҳамда хорижий етакчи профессионаллар жалб қилиниб келинмоқда.

Мазкур ўқув курсини битирган тингловчилар ҳар ҳил турдаги низоларни судгача ҳал этишда катнашиш ҳуқуқига ҳам эга бўладилар.

Келгусида 100% нотариусларни медиаторликка ўқитиш режалаштирилган.