+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш марказида Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг «Марказий Осиёда юридик касб вакилларини инсон ҳуқуқлари бўйича ўқитиш (ҲEЛП)» лойиҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

05.04.2022 2159

Лойиҳанинг мақсади Европа Кенгашининг асосий конвенциялари ва бошқа халқаро стандартлар асосида Европа ва Марказий Осиё ўртасида умумий ҳуқуқий макон яратишнинг афзалликлари тўғрисида хабардорликни ошириш ҳамда Марказий Осиё юридик касблар вакилларининг инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича Европа стандартлари ҳақидаги билим даражасини оширишга қаратилган.