+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида адвокатлар учун якуний суҳбат ўтказилди.

29.10.2021 979

2021 йил 29 октябрь куни Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида малака оширишнинг масофавий онлайн шаклида малакаларини оширган адвокатлар билан якуний суҳбат бўлиб ўтди.

Якуний суҳбатни Комиссия раиси - Республика Адвокатлар палатасининг раиси Алим Эрназаров, Юристлар малакасини ошириш маркази Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири, комиссия аъзоси Севархон Марипова ҳамда Касбий кўникмаларни ривожлантириш кафедраси катта ўқитувчиси, комиссия аъзоси Рафик Шакуровлар олиб бордилар.

Суҳбат жараёнлари юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига асосан махсус ўқув дастурлари асосида бўлиб ўтди.