+998 71 200 02 35

Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун амалиётчи мутахассислар иштирокида ўқув семинарлари ўтказиш йўлга қўйилган

30.08.2022 1439

Жорий йилнинг 30 август куни Адлия вазирлиги Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи  Б.Азизов иштирокида Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонуннинг моҳияти ва уни давлат бошқарувидаги аҳамияти мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Семинар давомида Марказ олимлари ва амалиётчи мутахассислар мазкур Қонунчиликни такомиллаштириш ва соҳадаги муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Семинар якунида мавзу бўйича амалиётда учраётган баҳсли саволларга жавоб олинди.