Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан турли вазирлик ва идоралар ходимлари учун “Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимларини қўллаш масалалари” қисқа муддатли онлайн ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.
Ўқув курси тингловчиларга ЖСТ битимлари, шунингдек ушбу битимлардаги қоида ва талабларнинг моҳияти, уларни норма ижодкорлик жараёнида самарали қўллаш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга замин яратади.