+998 71 234 56 02

ЮРИДИК СОҲА МУТАХАССИСЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШДА РАҚОБАТ МУҲИТИ ШАКЛЛАНМОҚДА

15.09.2020 187

Ўзбекистон Республикаси Президентинниг “Ўзбекистон Республкасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон ҳамда “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йл 19 майдаги ПФ-5997-сон фармонлари ижроси юзасидан, шунингдек, халқоро стандартларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ва муассасалари ходимлари, адвокатлар, нотариуслар, юристконсультлар, патент вакиллари, медиаторлар ҳамда бошқа соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги “Юридик соҳага оид билим талаб этадиган мутахассисларни тайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудудий филиалларини ташкил этиш белгиланган.

Марказ ва унинг жойлардаги ҳудудий филиалларида соҳа мутахас-сисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини халқоро стандартлар асосида такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида: “Халқимиз шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради”[1] деб белгилаган вазифаси ижросига қаратилган амалий тадбир ҳисобланади.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида марказ ва унинг жойлардаги ҳудудий филиалларида таҳсил олишлари назарда тутилаётганлиги, соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчилари учун ижтимоий фанлар, фаолиятнинг психологик жиҳатларига оид маълумотларни беришга мўлжалланган ўқув дастурлари ва бошқа ўқув-услубий материаллар мазмунига айнан миллий қадриятларимиз, маҳаллий фуқаролар, ўтмиш мутафаккирларимиз, халқимизнинг бой маънавий мероси наъмуналари киритилмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кун соҳа мутахассислари ўз фаолиятларида дуч келишлари эҳтимол бўлган қатор муаммоларнинг ечими, саволларнинг жавоблари ўтмиш мутафаккирларимиз маънавий меросларида, миллий қадриятларимиз қаърида ўз ифодасини топган.

Қарорда, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудудий филиалларини ташкил этилишининг белгиланганлигининг аҳамияти мутахассисларнинг ўз иш жойидан узоқлашмаган ҳолда, ўнлаб кадрларнинг бир шаҳардан иккинчисига бормасдан малака ошириш имкониятига эга бўлиши ҳамда иқтисодий жиҳатдан тежамкорлигини таъминлайди.

Шу ўринда қарорда белгиланган ушбу вазифа машҳур немис файласуфи И.Гётенинг “одамларни улар сеникига келгинида эмас, балки сен уларникига борганингда яхшироқ биласан”, деган фикрига мос деб ҳисоблайман.

Чунки, филиалларда ҳам юридик соҳа ходимларини малакасиниошири имкониятининг яратилиши таълим бозорида ўзаро рақобат муҳитини шаклланишига ҳамда таълим сифатини ошишига хизмат қилади. Ушбу ҳолатлар қарорининг ижтимоий аҳамиятини оширади.

Юристлар малакасини ошириш маркази,

“Ижтимоий фанлар ва психология, юридик этика”

 

кафедраси профессори, Н.Соғинов



[1] Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. //Халқ сўзи. 2020 йил 25 январь, № 19. – Б. 3.