+998 71 200 02 35

ЯПОНИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН КОНСТРУКТИВ РУҲДА МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ.

28.10.2021 2302

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва таълим институти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

 Мазкур музокарада Юристлар малакасини ошириш маркази директори Ш.Рабиев, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Абдуллаева, бош мутахассис М.Колусева ҳамда Япония институти томонидан Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Наито Шинтаро, шунингдек, департамент ходимлари Хироси Суда, Кота Куроки, Хироми Оикава, Тсукико Китанолар иштирок этишди.

 

 Учрашув давомида томонлар Марказ ва Институт ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида ҳамкорликнинг бир нечта йўналишларини муҳокама қилдилар.

 Ушбу дастурни имзолашдан асосий мақсад - икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва юридик кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича тажриба алмашишдан иборат.

 Томонлар шунингдек, Марказ ва Институт делегациялари учун ўзаро ташрифларни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Марказ ва институт профессор-ўқитувчиларини ўзаро маърузалар ташкил этиш жараёнига жалб қилиш, қўшма илмий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш, ҳуқуқий адабиётлар ва бошқа материаллар билан алмашиш имкониятини яратиш масалалари келишиб олинди.