+998 71 200 02 35

ВАЗИРЛИК МУТАХАССИСЛАРИ ИШТИРОКИДА МАҲОРАТ ДАРСИ

05.11.2021 2478

Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун ўтказилган семинар-тренингга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова ва Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Севара Ўринбоевалар таклиф этилди.

 Семинар-тренингда илғор хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда, ахборотнинг қай даражада муҳим аҳамият касб этиши, учрайдиган стереотиплар, кўп тарқалган хато ва камчиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, видеодарсларни эфирга олиш жараёнида видеокамера олдида ўзини тутиш кўникмалари ҳамда оммавий ахборот воситаларига интервью бериш технологияси юзасидан амалий тавсиялар берилди.

 Унумли ва қизиқарли ўтган тренингда иштирокчиларга ўқув машғулотлари учун тайёрланадиган материалларни визуаллаштириш, уларни тайёрлашда қўшимча маълумотлардан фойдаланиш ва эфирга тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

 Семинар-тренинг савол-жавоб тарзида муҳокамаларга бой бўлиб, қизиқарли тақдимотлар асосида ташкиллаштирилди