+998 71 200 02 35

ТУРЛИ ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАР ВА ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

30.08.2022 377

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар ўз фаолиятини амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эрикинликларини самарали таъминлашига эришиш мақсадида Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан давлат ташкилотлари ходимларини ўқитиш ишлари ташкил қилинган. Мазкур машғулотларини ўтказиш учун ўқув дастури ҳамда материаллар базаси шакллантирилган.

2022 йилнинг 29 август–8-центябр кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги курсларимиз  Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари турли ташкилотлар раҳбар ва ходимлари учун 

Меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муносабатлари;

Ижро интизомини таъминлаш, шу жумладан “ijro.gov.uz” тизимида ишлаш масалалари;

Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш масалалари;

Шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар. Мажбуриятларни бажариш масалалари

 мавзулари бўйича бошланди.