+998 71 234 56 02

Судьялар иштирокида сайёор амалий машғулот ўтказилди

09.01.2020 720

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан таълим ва ишлаб чиқаришнинг корпоратив ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти иқтисодий судларида 2020 йил 9 январь куни Марказда малака ошираётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларининг сайёр амалий машғулот ташкил этилди. Машғулотлар давомида тингловчилар очиқ суд жараёнларида бевосита иштирок этишди.

Сайёр ўқув жараёнида Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари В.Ли, И.Хамраев, Г.Машкуров, О.Исмоилов, М.Эргашевлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанцияси судьялари А.Усманов, Б.Кенижумаева, А. Нарзуллаев ва Тошкент вилояти иқтисодий суди апелляция инстанцияси судьялари Р.Ҳайдаров, И.Кариева, Х.Нарзиевлар иштирок этдилар.  

Сайёр ўқув машғулотларда тингловчиларга судьялар мамлакатимизда судьялар мустақиллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида ахборот берди ва тингловчиларнинг саволларига