+998 71 200 02 35

#Samarqand

02.12.2022 417

Маълумки, Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан адлия органлари ходимларининг касбий билим, кўникма ва малакаларини мунтазам равишда янгилаб боришлари мақсадида УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ПЛАТФОРМАСИ жорий этилган.

Мазкур янги пальтформа ҳақида атрофлича маълумот бериш мақсадида, Марказ раҳбарияти бошчилигида бир гуруҳ мутахассислар иштирокида Самарқанд вилояти адлия бошқармаси, ДХМ, ФҲДЙ бўлими ҳамда юридик марказ ходимлари учун сайёр вебинар ташкил қилинди. 

Маълумот учун: мазкур платформа ёрдамида ходимлар учун ўз индивидуал траекторияси бўйича онлайн малака ошириш имкониятлари яратилади.

Бир йил давомида мазкур платформада бир вақтнинг ўзида барча адлия органлари ходимлари малакасини ошириши мумкин.