+998 71 200 02 35

“Раҳбар ва ёш ходимлар” учрашуви ташкил этилди

17.05.2024 917

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги ПФ–37-сон “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17-май куни Адлия вазирлиги раҳбарияти ва вазирлик тизимидаги ёш ходимлар иштирокида видеоконференс орқали “Раҳбар ва ёш ходимлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда ёш мутахассисларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар орасидан истеъдодли ва иқтидорли ёшларни юзага чиқариш, ёш мутахассисларнинг етук мутахассис бўлишларига кўмаклашиш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ечишга кўмаклашиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашга қодир ёшларни шакллантириш борасида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.