+998 71 200 02 35

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор ходимлари учун масофавий малака ошириш курси тамомланди

09.01.2023 1286

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор  ходимлари учун навбатдаги  “Мулоқот психологияси ва коррупцияга қарши кураш” бўйича қисқа муддатли масофавий малака ошириш курси бўлиб ўтди.

Ўқув курси давомида ходимлар коррупция, унинг шакллари, идора даражасида мазкур иллатга қарши курашиш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирларни кўриши, коррупция ҳуқуқбузарликлари учун миллий қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари каби мавзуларда ўз билим ва малакаларини оширишди.