+998 71 200 02 35

Қадимий ва ҳамиша навқирон Бухорога саёҳат!

18.10.2021 2159

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ички туризмни ривожлантириш, жамоани рағбатлантириш ҳамда жамоавий руҳни ошириш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида Марказ ходимларига Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Икки кунлик саёҳат давомида ходимлар Бухоронинг тарихий обидалари, бой анъанавий мероси ҳамда бир-бирига қўшилиб кетган кўчаларига ташриф буюриб, Лаби ҳовуз, Минораи калон, Бухоро зиндони, Етти пир зиёратгоҳи, Шайбоний ҳукмдорлар мақбаралари, Ситораи Моҳи Хосса, Арк ва шунга ўхшаш кўплаб тарихий қадамжолар билан танишдилар.

 Марказ ходимларининг маънавиятини ошириш ва маданий хордиқ чиқаришини самарали ташкил этиш чораларини кўришда давом этади.