+998 71 234 56 02
Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзини ўзи бошқариш органларининг яраштириш комиссиялари фаолияти таҳлили ва низоли ҳолатдаги оилалар билан ишлашнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш

05.02.2020 95

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ташкил этилган эди. Ушбу фармон билан “Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланиши ҳамда оила институтини ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда иштирок этиши, тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш вазифаси юклатилган эди.

2019 йил 31 январь куни 54-мҳ-сонли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Медиаторларни тайёрлаш дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилиниб, ушбу буйруқ  билан  медиаторларни тайёрлаш дастури иловага мувофиқ тасдиқланиб, медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилиши белгиланди.  Марказда низоларни судгача ҳал этишнинг муқобил усули сифатида медиация институтининг ўрни ва аҳамиятини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Марказда ташкил этилган медиаторларни тайёрлаш ўқув курси дастури модулида оилавий медиаторларни тайёрлаш, ўқув курслари назария ва амалиёт уйғунлиги асосида олиб борилиши белгиланган.

2020  йилнинг 29 январь куни  “Фуқаровий ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири доцент С.А.Марипова “Медиаторлар” ўқув курси тингловчилари билан ва “Оила” марказида бўлиб, амалий машғулот жараёнида, ўзаро ҳамкорлик доирасида “Ўзини ўзи бошқариш органларининг яраштириш комиссиялари фаолияти таҳлили ва низоли ҳолатдаги оилалар билан ишлашнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этдилар. Тадбир давомида бўлғуси медиаторлар оилавий низоларни ҳал этишда медиаторларга қўйиладиган талаблар ва оилавий низоларнинг ўзига хос алоҳида хусусиятларига доир ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Давра суҳбати якунига кўра доц. С.А.Марипова томонидан Ўзбекистон радиоканалининг “Муқаддас қўрғон” дастурига Ўзбекистонда медиаторларни тайёрлаш тизими ва ҳуқуқий асосларига оид интервью берилди.