+998 71 234 56 02

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган долзарб вазифалар, хулосалар ва устувор жиҳатлар

30.01.2020 222

2020 йил 29 январь куни доц. С.Марипова Тошкент шаҳрида жойлашган “Tashkent Palace New” МЧЖ маъмурияти ва ишчи ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган долзарб вазифалар, хулосалар ва устувор жиҳатлар” мавзусидаги ўз марузаси билан иштирок этди.

Маърузачи ўз маърузасида Президентимиз томонидан Мурожаатномада 2020 йилда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш, фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттириш, банк тизимини ривожлантириш,  бизнес муҳитини янада яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги, ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада ошириш, жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат-нотижорат жамоат ташкилотларининг ўрни,  суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш юзасидан белгилаб берилган устивор вазифалар юзасидан тушунтириш берилди ва давра суҳбати иштирокчиларини юқоридаги масалаларга оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.