Ички туризмни ривожлантириш ва ходимлар ўртасида соғлом муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида институт жамоаси азалий тарих ва бой маданият маскани бўлган Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирди.
Саёҳат давомида жамоа аъзолари Регистон майдони, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Бибихоним масжиди каби тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, қадимий шаҳар маданий мероси, ҳунармандчилиги ва замонавий кўриниши уларда катта таассурот қолдирди.
Бу каби ташаббуслар ходимларнинг дам олиши, жамоавий бирликни кучайтириш ҳамда мамлакатимизнинг гўзал масканларини янада чуқурроқ ўрганиш учун муҳим аҳамият касб этади.
|
|
|
![]() |